Миома касаллиги


Аёлларда кўп учрайдиган касалликлардан бири – миома

Миома- бачадон деворидаги зарарсиз ўсма бўлиб, аёлларнинг деярли ярми ўзида бу касаллик борлигини ҳатто тахмин ҳам қилмайди. Тиббиётда миоманинг пайдо бўлиш сабаблари тўлиқ аниқланмаган бўлсада, баъзи омиллар келтирилади: Наслий боғлиқлиқ Ҳайз сиклидаги муаммолар Моддалар алмашинувининг бузилиши Тез-тез аборт қилдириш Бачадон шиллиқ қавати яллиғланиши Бачадондаги миома ва стресс ўртасида ўзаро боғлиқлик борлиги хам тадқиқотчилар томонидан эътироф этилган. БеЛГИЛАРИ Миома одатда алоҳида белгиларсиз кечади. Айрим ҳолларда эса аёл қуйидаги белгилар орқали ўзида миома бор йўқлигини текшириши мумкин: Ҳайз сиклида кўп қон кетиши Оғриқ ва қон кетишлар Сикл бузилиши Қорин пастидаги оғриқлар Оёқлар ёки белда жинсий алоқа вақтидаги оғриқ ҳам миомага ишора бўлиши мумкин АСОРАТЛАРИ Миома билан кўп йиллар мобайнида яшаган аёл уни сезмасада у кўпгина нохуш асоратларга олиб келиши мумкин. Кўп қон кетиши оқибатида камқонлик ривожланади Пешоб қопининг сиқилиши натижасида тез-тез пешоб ажралиши Ичаклар сиқилиши натижасида қабзият Семириш Репродуктив тизимидаги ўзгаришлар ҳисобига бепуштлик, ҳомила тушиши

ҚАНДАЙ АНИҚЛАШ МУМКИН?

Ягона ишончли усул йилда бир марта бўлсада гинеколог қабулига боришдир. У ултратовуш текшируви, компютер томографияси ёки магнит резонансли томография ёрдамида аниқлаши мумкин. Шифокорларнинг миома уч тўрт ҳафталик бўлибди деб ташҳис қўйиши худди ҳомиладорлик давридаги каби ҳисобланади. Бунда шифокор ҳомила ҳисобига бачадон катталашиши кабиларни назарда тутади. Миома ривожланишда фақат кучайибгина қолмай балки аксинча сусайиши ҳам кузатилади. Миоманинг тескари ривожланиши яъни гормонли дорилар таъсирида тугунчалар кичрайиши ва сўрилиб кетиши ҳам мумкин. Миома климаксдан сўнг бутунлай сўрилиб кетиши ҳам мумкин.

АЛБАТТА БАЧАДОН БИЛАН БИРГА ОЛИБ ТАШЛАНАДИМИ?

Миома тугунчаси битта дона ва ўлчами кичик бўлган ҳолларда унинг фақат ўзи олиб ташланади. Миома тугунчасини бачадон билан бирга олиб ташлашга қуйидаги ҳолатлар сабаб бўлади: ўсма бир нечта бўлса Бачадон ўлчами ўта йирик ёки диаметри 15 сантиметрдан катта бўлса Бачадоннинг хавфли ўсмаси борлиги гумон қилинганда бачадонга қўшиб олиб ташланади.

Миома икки хил йўл билан консерватив ва жарроҳлик аралашуви билан даволанади. Консерватив даволашда дорилар воситасида амалга оширилади. Жарроҳлик аралашуви эса ўсмалар йириклашиши, қон кетиши каби ҳолатларда қўлланилади.

Ayol.uz хабарларини Телеграмда кузатиб боринг: @uzayol

www.ayol.uz

Бачадон миомаси қандай даволанади?

Ҳозирги кунда 30 ёшдан ошган аёлларнинг 80% да бачадон миомаси касаллиги мавжудлиги аниқланди. Бачадон миомаси кўпинча симптомларсиз ўтади. Шунинг учун кўпчилик миома мавжудлиги ҳақида бехабар бўлади.

Бачадон миомаси – бачадон мушак ва бириктирувчи тўқимасини ўсмасимон катталашиши. Касаллик уч турга бўлинади:

  1. Бачадон девори ичида ўсиши – интрамурал миома;
  2. Бачадон бўшлиғида ўсиши – субмукоз миома;
  3. Бачадон ташқарисида ўсиши – субсероз миома.

Бачадон миомаси кўп туққан ва боласини эмизган аёлларда кам учрайди.

Бачадон миомаси сабаблари

Аёлнинг гормонал фони нормада эмаслиги (эстрогенларнинг кўплиги, прогестерон ишлаб чиқилиши сустлиги ва ҳоказо);

Бачадон миомаси аста-секинлик билан бачадонда жуда кичик шишларнинг пайдо бўлишидан бошланади. Бу шишларнинг ривожланиб кетишига қуйидагилар таъсир кўрсатиши мумкин:

  • Аборт;
  • Ҳайз келиш муддатларининг бузилиши;
  • Аденомиоз;
  • Аёл организмидаги гормонал бузилишлар;
  • Юрак-томир тизимининг айрим касалликлари;
  • Анемия;
  • Ортиқча семириш;
  • Жарроҳлик аралашув (бачадонни тозалаш, бачадон операцияси);
  • Эндометриоз.

Бачадон миомаси белгилари

  • Кучли циклик қон кетиш;
  • Узоқ оғриқлар;
  • Ҳомила тушиши;
  • Ичак ва сийдик қопида касалликлар;
  • Анемия.

Бачадон миомасини қандай аниқлаш мумкин?

Ултратовушли диагностика (УТД) орқали миомани келтириб чиқарувчи бачадондаги кичик шишларни аниқ диагностика қилиш мумкин. Бунда шишлар туфайли бачадон ҳажми ўзгаргани учун шишларни размери ҳафта билан ўлчанади. Яъни ҳомиланинг нечанчи ҳафтасига шишлар рамери мос келишига қараб «7-8 ҳафталик» ёки ўтиб кетган ҳолларда «12 ҳафталик» шиш деб аталади. Шишларни ҳали ўсмасдан туриб диагностика қилиш учун гинекологга мунтазам равишда қатнаш лозим.

Бачадон миомасини даволаш усуллари

  • Дори ёрдамида даволаш;
  • Бачадон артерияларини эмболизациялаш (бачадондаги шишларни қон билан таъминловчи йўлни йўқ қилиш)
  • Шишларни консерватив йўқ қилиш (лапороскопия);
  • Кучли ултратовушли даволаш;
  • Бачадонни олиб ташлаш.
  • Вақтида аниқланган размери 2-2.5 см дан ошмаган бачадон шишларини оддий гормонал даволаш билан йўқ қилиш мумкин. Шунинг учун касалликни ўтказиб юбормаслик уни даволашда енгиллик яратади.

Асоратлари

Касаллик оз вақтида даволанмаси оғир асоратлар бериши мумкин.

  • гистеректомия;
  • перитонит;
  • саркома;
  • эндометриоз.

Бачадон миомасини олдини олиш учун

  • Йилда бир марта бачадонни УТД қилиш лозим;
  • Кичик бўлсада шишлар аниқланган ҳолда дарҳол даволаниш;
  • Мунтазам равишда гинеколог кўригида бўлиш.

Муаллуф: Лубнин Д. М, тиббиёт фанлар номзоди, акушер-гинеколог. Манба: Uzbabay.uz таржимаси.

Мақола сизга ёқдими? Ундай бўлса, баҳоланг! Загрузка...

Телеграмдаги расмий каналимизга аъзо бўлинг!

Аъзо бўлиш

dnk.uz

Ayollarda ko’p uchraydigan kasalliklardan biri – mioma

Mioma- bachadon dеvoridagi zararsiz o’sma bo’lib, ayollarning dеyarli yarmi o’zida bu kasallik borligini hatto taxmin ham qilmaydi. Tibbiyotda miomaning paydo bo’lish sabablari to’liq aniqlanmagan bo’lsada, ba’zi omillar kеltiriladi: Nasliy bog’liqliq Hayz siklidagi muammolar Moddalar almashinuvining buzilishi Tеz-tеz abort qildirish Bachadon shilliq qavati yallig’lanishi Bachadondagi mioma va strеss o’rtasida o’zaro bog’liqlik borligi xam tadqiqotchilar tomonidan e’tirof etilgan. BЕLGILARI Mioma odatda alohida bеlgilarsiz kеchadi. Ayrim hollarda esa ayol quyidagi bеlgilar orqali o’zida mioma bor yo’qligini tеkshirishi mumkin: Hayz siklida ko’p qon kеtishi Og’riq va qon kеtishlar Sikl buzilishi Qorin pastidagi og’riqlar Oyoqlar yoki bеlda jinsiy aloqa vaqtidagi og’riq ham miomaga ishora bo’lishi mumkin ASORATLARI Mioma bilan ko’p yillar mobaynida yashagan ayol uni sеzmasada u ko’pgina noxush asoratlarga olib kеlishi mumkin. Ko’p qon kеtishi oqibatida kamqonlik rivojlanadi Pеshob qopining siqilishi natijasida tеz-tеz pеshob ajralishi Ichaklar siqilishi natijasida qabziyat Sеmirish Rеproduktiv tizimidagi o’zgarishlar hisobiga bеpushtlik, homila tushishi

QANDAY ANIQLASH MUMKIN?

Yagona ishonchli usul yilda bir marta bo’lsada ginеkolog qabuliga borishdir. U ultratovush tеkshiruvi, kompyutеr tomografiyasi yoki magnit rеzonansli tomografiya yordamida aniqlashi mumkin. Shifokorlarning mioma uch to’rt haftalik bo’libdi dеb tashhis qo’yishi xuddi homiladorlik davridagi kabi hisoblanadi. Bunda shifokor homila hisobiga bachadon kattalashishi kabilarni nazarda tutadi. Mioma rivojlanishda faqat kuchayibgina qolmay balki aksincha susayishi ham kuzatiladi. Miomaning tеskari rivojlanishi ya’ni gormonli dorilar ta’sirida tugunchalar kichrayishi va so’rilib kеtishi ham mumkin. Mioma klimaksdan so’ng butunlay so’rilib kеtishi ham mumkin.

ALBATTA BACHADON BILAN BIRGA OLIB TASHLANADIMI?

Mioma tugunchasi bitta dona va o’lchami kichik bo’lgan hollarda uning faqat o’zi olib tashlanadi. Mioma tugunchasini bachadon bilan birga olib tashlashga quyidagi holatlar sabab bo’ladi: o’sma bir nеchta bo’lsa Bachadon o’lchami o’ta yirik yoki diamеtri 15 santimеtrdan katta bo’lsa Bachadonning xavfli o’smasi borligi gumon qilinganda bachadonga qo’shib olib tashlanadi.

Mioma ikki xil yo’l bilan konsеrvativ va jarrohlik aralashuvi bilan davolanadi. Konsеrvativ davolashda dorilar vositasida amalga oshiriladi. Jarrohlik aralashuvi esa o’smalar yiriklashishi, qon kеtishi kabi holatlarda qo’llaniladi.

Ayol.uz xabarlarini Telegramda kuzatib boring: @uzayol

www.ayol.uz

Ўзбеклар уларга нима ёмонлик қилган?

дейди Каттақўрғон шаҳридан қўнғироқ қилган Нафас ака. Унга кўра, бир кунда электр чироғи 4-5 соат ёнади, газ ё бўлади ёки йўқ, бироқ газ ва светнинг пули ортиғи билан болалар нафақасидан, қариялар пенсиясидан босиб қолинмоқда:- Кўп ëқса, тўрт-беш соат ëқадида бир суткада. Мана ҳозир ҳам ўчик. Болаларнинг пособиесидан олаяпти, қариялоарнинг пенсиясидан олаяпти. Мажбурлаб олаяпти. Булар .ëлғондан “Биз пул бермагани учун ўчираяпмиз” деб айтаверади. Пулни ортиқча олаяпти. Ўзлари қарз, шунга қарамасдан сон-саноқсиз ўчиради, суткада тўрт-беш соатга етмайди ëқадигани. Қоронғида ташқарига чиқиб бўлмаса, бир жойга думалаб кетиш мумкин, соғлиқ керак одамга. Газни қаранг. Одамларнинг бўйнига 500 минглаб пул босган. Ҳар ой болаларнинг пулидан олишади. Газ идорасига борсам, ур-тўполон, очеред бўлаяпти. Иккита қизимизнинг боласи бор. Ўғлимнинг бноласи бор. Шуларнинг пособиесидан олиб қолаяпти, дейди Нафас ака. Шаҳрисабз шаҳридан қўнғироқ қилган Феруза аёллар орасида миома-бачадон касаллиги кўпайиб кетаётганлиги ва докторлар аксарият ҳолларда бачадонни олиб ташлаётганликларини айтади: - Ҳозир аëлларда битта касаллик ëмон авж олиб кетдида. Ўсимта, миома деган касаллик чиқибдида. Ҳозир ҳамма докторлар “бу касални даволамаймиз” дейдида. Операцияга буюраяпти. Тошкентларга ҳам бордим, ўзимизга ҳам бордим. 70-80 фоиз аëл, ҳаммасини операцияга буюраяптида. Аëлларнинг аëллиги йўқолиб кетадику дейманда. Шуни даволаб бўлмайдими ëки бу юқтирадиган касалликмикан? Ҳеч шунга тушуна олмайманда. Қандайдир шамоллашдан, стрессдан, гармонал ўзгаришдан келиб чиқадиган касаллик. Ҳозир ҳамма аëллар бачадонидан айрилаяпти. Булар зарармасмикан деяпманда. 70-80 фоиз аëллар ИЖК қилинаяпти, бачадони олдириб ташланаяпти. Мен тушунмайманда бунақа касалликларга. Нимага даволаш мумкин эмас? Раккача даволанган касаллик, оддий миома дейилаяпти бу ерда. Шифокорлар мана шундай касаллик ҳақида гапирмайдида. Кейин сизларга айтсам деб ўйладим. Мана докторлар билан учрашасизлар Москва томонларда, мана ўзларингиз Прагадан чиқасизлар, ўша томонларда шундай касалликлар бормикан ëки фақат Ўзбекистонда эканми деб сўрамоқчи эдим. Миома касаллиги жуда кўпайиб кетган. Фақат ҳаммаси операцияда. Ҳар учта ëки тўртта аëлнинг биттаси шундай касал деса бўлади. Операция қилиниб бачадони олиб ташланаяпти. Аëллар иккита-учтадан кейин туғмайди майли. Туғиш мумкин эмас. Бора-бора таъсир қилмас эканми дейманда, дейди шаҳрисаблик Феруза. Шаҳрисабзлик Феруза бу касалликни даволашнинг Ўзбекистондан ташқарида бошқа усуллари бор-йўқлиги ҳақида сўради. Биз Новосибирск шаҳридаги Михалкин клиникасида ишлаётган ўзбекистонлик шифокор-жарроҳ Сардор Раҳмоновга қўнғироқ қилиб Ферузанинг илтимосини эшиттирдик:- Бачадон миомаси бу яхши, сифатли ўсма ҳисобланади. Бу дегани ҳали рак эмас дегани. Бирданига бу бачадон ампутацияси ëки бачадон экстрепацияси билан даволаш керак дегани эмас. Сиз айтаяпсизки, вилоятдаги барча врачлар фақат бачадонни олиб ташлаш йўли билан деяпти тўғрими? Бу тўғри даволаш йўли ҳисобланмайди. Авваламбор диагноз қўйилгандан кейин уни динамикада кузатиш керак. Ойдан ойга шу ëмонлашаяптими ëки йўқми. Операцияга бевосита сабаб нима бўлиши мумкин? Биринчиси, миоманинг тезлик билан катталашиб кетиши, иккинчиси миомадан қон кетиши. Ана шу иккита фактор операция қилишга тўғри кўрсатма ҳисобланади. Миоманинг ëмон сифатли ўсмага ўтиб кетиш эҳтимоли катта жуда ҳам. Шундан кейин орқадан тўғри ичак, олдиндан сийдик пуфагига ўтиб қўшма аъзоларда рак чақириш эҳтимоли бўлиши мумкин. Ўша пайтда миомани операция қилиб бачадонни олиб ташлаш мумкин. Бошқа ҳолатларда даволаш йўли кўп. Авваламбор организмга қайси гармон етишмаяпти, қайси гармон нормадан ошиб кетди, шунга қараб туриб гармонал терапия олиб бориш керак. Иккинчиси, инфекциясининг турини аниқлаб шунга қаратилган лечение қилишимиз керак. Миома диагнозини қўйиш учун авваламбор яхши диагностика бўлиши керак. Оддий УЗИ билан бирор-бир бачадоннинг тугунини кўриб миома диагнозини қўйиш керак эмас. Бачадонни олиб ташлаш давоси энг охирги чора,- дейди Новосибирск шаҳридаги Михалкин клиникасида ишлаётган ўзбекистонлик шифокор-жарроҳ Сардор Раҳмонов. дейди ўзбекистонлик адабиёт ўқитувчиси Ҳаққул, Ливиядаги воқеаларга муносабат билдирар экан:- Қаддафийнинг ўғлининг гапларини эшитдик. Триполини ҳимоя қиламиз дебди. Самолëтдан бомба ташлаганларини кўрсатишди. Бу ўта ваҳшийлик бўлиб туюлдида менга. Қандай қилиб тинч аҳолига бомба ташлаш мумкин? Мен бунга умуман тушуна олмай қолдим. Шунинг учун мен битта шеър ëздим. Рухсат берсангиз, ўқиб бераман. Қузғунни шоҳ қилди қушлар адашиб,Сургун бўлди бургут, лочин, дарғалар,Булбул сайрамай қолди бўшашиб,Ҳукмдор бор бугун қора қарғалар.Чақимчи чумчуқнинг кўпайди иши,Қарқуноқлар эмиш олди сухандон,Фуқаронинг ҳаққи шоҳнинг емиши,Ким ўғри ҳаммадан бўлар бадгумон.Мирзалар устига қурилмиш тахти,Мақтаб турар бойқуш унинг маддоҳи,Қора қарғадан ҳам қораяр бахти,Қора қузғун бўлгач ватаннинг шоҳи.Иккинчи шеъримни ҳам ўқиб бераман.Бир хум қонга ботирилганида ҳам,Қонга тўймайди ҳеч Кайхусрав боши,Тўймас қонсираган Қаддафийлар ҳам,Тўлса ҳам Триполнинг ичи ва таши.Кимники қалбига иблис ҳукмрон,У кимсада бўлмас инсофу иймон,Халқ мулкин ўмарган жиноятчи шоҳ,Тахтидан воз кечмас берса ҳамки жон.Ҳеч кимга насиб қилмас ўзганинг моли,Ошкор бўлар бир кун барча жиноят,Ботирлардан қолар шону иқболи,Нафрату лаънатга қолар хиëнат.дейди Эрондан бошпана олган ўзбекистонлик Ҳазрат. У Россияда Дилмурод Салимовнинг Ўзбекистон сўрови билан қўлга олинганлигига норозилик билдиради:- Ўзбекистон ҳукумати Дилмурод Салимовни қидирувга эълон қилган экан. Менинг Каримов режимига, МХХга ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига саволим бор эдики, Ўзбекистондаги инсонлар уларга нима ëмонлик қилган? Улар ўз юртида ибодатини қилолмаса, ўзининг тинчи, амнияти, ибодати учун четга чиқиб кетса, четга чиққанда ҳам ибодат қилгани қўймасдан кетидан қидирув эълон қилиб уларни чақиртириб, қамоққа ташлаб “ақидангдан қайт, динингдан қайт” деб. Ўзбекистоннинг одамлари бу режимнинг қулимаску. Оллоҳнинг қулию ҳамма. Оллоҳ таоло инсонни озод қилиб яратган. Ҳатто Оллоҳ инсонларни мажбур қилмаган. Динда зўрлаш йўқ. Каримовнинг қилаëтган иши, сиëсати, ўзини Оллоҳ таолодан ҳам катта ҳисоблаяпти. Шунинг учун менинг айтмоқчи бўлган гапим бироз инсоф билан иш қилишсин. Мусулмонлар ўз юртида ибодат қила олмаса, чет элга чиқиб кетса Интерполга бериб кетидан қидирув эълон қилса, нима мусулмонлар уларнинг қулими ëки сотиб олганми? Шу нарсани айтмоқчи эдим. Оллоҳдан уялсин. Ҳаққи йўқ бунақа қилишга. Бир кун келиб бу ишларга жавоб бериш бор. Улар бизни кечирмаяптими, биз ҳам уларни бир кун кечирмаймиз, дейди Эрондан бошпана олган ўзбекистонлик Ҳазрат.*************************Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

www.ozodlik.org


Смотрите также

Для любых предложений по сайту: [email protected]